Э Ъ Л О Н

“Sino” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2017 йил 27 июн куни (хафтанинг сешанба куни) соат 10-00да Самарқанд шаҳар, Спитамен шох кўчаси, 270-уй манзили бўйича жойлашган “Sino” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият кузатув кенгашининг 2016 молиявий йил якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи;
2. Жамият Бош директорининг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи;
3. Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ва ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.
6. 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш.
7. Жамият 2017 йил фаолияти учун кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш.
8. Жамият 2017 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.
9. Жамият ижроия органини сайлаш.
10. Жамият ташкилий тузилмасини тасдиклаш.
11. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича “Samarqand vaqt” MChJ хулосасини тасдиқлаш.
* Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2017 йил 21 июн ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2017 йил 15 июн ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.
* Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.
* Акциядорларни рўйхатга олиш 2017 йил 27 июн куни соат 09-00дан 10-00га қадар давом этади.
* Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефон: 0 (366) 221-71-13

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

Жамият кузатув кенгаши