Tashqi-ishlar-vazirligi-600x398

“Sino” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши хабар қилади !

“Sino” АЖ акциядорларининг 2014 йил якуни бўйича умумий йиғилиши 2015 йил 4 июн куни соат 14-00 да  “Sino” АЖ маъмурий биносида  ўтказилади.

Манзил: Самарқанд шаҳри,Спитамен шоҳ кўчаси 270-уй

Умумий йиғилиш кун тартиби:

  1. 2014 йил йил молия-хўжалик  фаолияти якунлари бўйича жамиятнинг Бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. Жамиятнинг 2014 йил  бухгалтерия баланси ҳисоботи, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини  тасдиқлаш тўғрисида.
  3.  2014 йил якунлари бўйича жамият фаолиятини текшириш натижалари юзасидан ташқи аудиторининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг 2014 йил якунлари бўйича текшириш ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
  5. Жамият тафтиш комиссиясининг таркибини қайта сайлаш тўғрисида.
  6. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича соф фойдасини тасдиқлаш, шу жумладан 2014йил якуни бўйича дивиденд тўловларини ҳисоблаш тўғрисида.
  7. Жамият кузатув Кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  8. Жамият кузатув Кенгаши таркибини қайта сайлаш тўғрисида.
  9. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясининг аъзоларига ҳар ойлик тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш тўғрисида.
  10.  Жамиятнинг 2015 йил учун аудиторини тасдиқлаш ҳамда унинг хизмат ҳақи миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида.
  11. Жамият директорини сайлаш ва директорни ёллаш бўйича 2015 йилга шартнома тузиш тўғрисида.
  12. “Sino” АЖ таркибий тузилмасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш тўғрисида.
  13. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш,заруратга кўра жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш бўйича акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2015 йилнинг 22 майи.

Акциядорларнинг  умумий йиғилишида иштирок этиши учун   акциядорлар           реестрини шакллантириш санаси:  2015 йилнинг 1 июни.

 

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни  (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш 2015 йил 4-июн соат 13-30 бошланади. Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, уларнинг вакиллари ишончнома билан келишлар сўралади.

Маълумот учун телефон: (8366) 2217116

”Sino” АЖ кузатув кенгаши.

Добавить комментарий